You are currently viewing UNICEF ва ҳамкор ташкилотлар «Ота-оналик ойлиги»ни эълон қилдилар

UNICEF, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги илк болалик даврида ривожланиш бўйича кампанияни бошладилар. “Ота-оналик ойлиги” деб номланган ушбу кампания қўшма ташаббус бўлиб, у ота-оналар ва бола парваришловчиларга илк болалик даврида ривожланиш бўйича далилларга асосланган ва ҳаёт учун муҳим бўлган маълумотларни тақдим этиш ва бола парвариши бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашишга қаратилган. Бир ой давомида етакчи миллий экспертлар илғор тажриба билан уртоқлашадилар ва боланинг хар томонлама мукаммал ривожланишини таъминловчи энг асосий маслаҳатларни берадилар.

Тақдим этилажак материаллар саломатлик, тўғри овқатланиш, иммунизация, эрта таълим ва рағбатлантириш ҳамда хавфсизлик масалалари бўйича тавсиялар, фото ва видеолавҳалардан иборат бўлади. Ҳамкор ташкилотлар ўз ижтимоий медиа-майдонлари орқали қизиқарли ҳаётий ҳикоялар, мақолалар ва маҳорат дарслари билан ўртоқлашадилар. Ташаббус доирасида илк болалик даврида ривожланиш бўйича мутахассислар теледастурлар орқали ота-оналар ва бола парваришловчиларнинг саволларига жавоб берадилар.

“Фарзандлар ҳаётининг илк йилларида эътиборли ота-она бўлиш инсон капиталини шакллантиришга ҳисса қўшиб, бола ва бутун халқ келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Соғлик, озиқланиш, хавфсизлик ва эрта таълим билан боғлиқ бўлган илк тадбирлар бола ривожланишининг асосидир. Оталар, оналар ва бола парвариши билан шуғулланадиган бошқа шахслар болалар ҳаётининг дастлабки йилларида уларни қай йўсинда парвариш қилиши ва қўллаб-қувватлаши бола баркамол ривожланиши учун ҳал қилувчи омиллардан биридир,” деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. «Боланинг эрта ёшдаги ривожланиши у мактабда ва келгуси ҳаётида муваффақиятли бўлишига хизмат қилади,» деб таъкидлади у.

Ота-оналар ва бола парваришловчилар учун материаллар билан ҳамкор ташкилотларнинг веб сайтларида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишиш мумкин:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

https://ssv.uz