“Тараққиёт стратегияси» маркази, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳамда бир қатор ҳамкор вазирлик ва идораларнинг ёшлар ўртасида соғлом тyрмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилишни такомиллаштириш борасидаги хайрли ишлари шу кунга қадар биргаликда амалга ошириб келинмокда.
Шу муносабат билан 2022 йил 24 июнь куни соат 10.00да «Тараккиёт стратегияси» маркaзи биносида иштирокчилар эътиборига режалаштирилган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида тақдимот ва тайёрланган кўргазмали ахборот материали(буклет ва услубий қўлланма) ҳавола этилди ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича видеоролик намойиши бўлиб ўтди. Барча саъй-ҳаракатлар ёшлар ўртасида соғлом ва фаол ҳаёт тарзини шакллантириш, соғлом ва тўғри овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш ва ва ҳамкорликдаги ишларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Mазкyp йиғилишда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказидан Соғлом турмуш тарзи бўлими бошлиғи Сайёра Муллаева иштирок этди ва ҳамкорликдаги ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.