You are currently viewing Тамакидан бугун воз кечинг!

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти “Soul Machines”, “Amazon Web Services” ва “Google Cloud” тизимлари билан ҳамкорликда, инсонларга пандемия даврида чекишни ташлашга ёрдам бериш учун “Флоренc” номли сунъий интеллектга асосланган чат-ботни ишлаб чиқди.

Тамаки чекадиганлар CОВИД-19 касаллиги билан касалланиши хавфи юқори. Шунинг учун чекишни ташлаш айниқса муҳимдир.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида “Флоренс билан танишинг” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчиларига тамаки чекишни ташлашга ёрдам берадиган рақамли соғлиқни сақлаш мутахассиси Флоренс ҳақида батафсил маълумот берилди.

Видео, матнли хабарлар шаклида ёки қисқа суҳбат орқали Флоренс чекишни ташлаш учун куч топишга, ҳаракат режангизни тузишга ёрдам бериши мумкин.

Бундан ташқари, Флоренс махсус ишонч телефонлар ёки мобил иловаларни ҳам тавсия этиши мумкин.

Флоренс тизимидан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишингиз мумкин:
https://www.who.int/news-room/spotlight/using-ai-to-quit-tobacco