2022 йил 25 октябрда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг конференц залида «Тамаки ва қонун» мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига кенг жамоатчиликни жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги янги Қонунини қўллаб-қувватловчи ахборот маконини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилаётган «Ибн Сино» жамоат фондининг «Тамакисиз келажак сари!» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Аҳолининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини оширишни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
