Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 133 – сонли буйруғи,2022 йил 27 июлдаги 214-сон буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 апрелдаги 12/1-410-сонли “2023–2025 йилларда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш дастури” ижроси юзасидан Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиника “Тиббий бригада”си ҳамшираларига “Соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси” мавзусида семинар ташкиллаштирилди.
Семинар қатнашчиларига мавзуга оид назарий билимлар берилди ва амалий машғулотлар ҳамда дастлабки ва якуний тестлар ўтказилди.
Семинарда ўтказилган машғулотлар натижасида ҳамшираларнинг соғлом турмуш тарзи йўналишида ҳамда соғлом овқатланиш бўйича тавсиялар бера олиш фаолиятида билим ва малакаларини оширишга эришилди.


