Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 29 апрелдаги № 133-сонли буйруғида кўрсатилган соғлом турмуш тарзига ўргатиш янги тажрибасини амалиётга жорий этиш ишлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215–сон қарори 1-илова 16-банди ижросини ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 29 апрелдаги 134-сон буйруғи ижросини юзасидан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори тиббиёт фанлари доктори Нодира Алиханова бошчилигида 2022 йил 16 сентябр куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича махсус семинарлар” ўтказилди. Семинарда Олмазор тумани тиббий бригада аъзолари – оилавий шифокорлар ва патронаж хамширалари қатнашдилар.

