You are currently viewing Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида “Семизликни олдини олиш“ мавзусида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги 2022 йил 28 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 24-сонли баёни ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 29-апрелдаги 133-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида “Семизликни олдини олиш“ мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Жомбой, Ургут ҳамда Булунғур туманларидан келган тиббиёт бирлашмаларидаги ҳар бир “Тиббий бригада“лардан бир нафардан оила шифокори ҳамда бригада ҳамшираси ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлими ва туман/шаҳар бўлинмаларининг ходимлари иштирок этдилар. Иштирочиларга мавзуга оид тарқатма материаллар берилди.