You are currently viewing Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик
Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг худудий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4-сонли фармойишини 2-иловасининг 58-бандига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутаҳассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолияти, ҳуқуқий маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича семинарлар ўтказиш” топшириғини бажарилиши бўйича Республикадаги 90 та ҳарбий қисм ва гарнизонларда жами бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг шифокорлари томонидан касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари ва зарар одатлар тўғрисида 143 семинар ўтказилди.

Семинарларда 10 минг нафардан зиёд нафар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Семинар қатнашчиларига жами – 41 минг 641 дона буклет, лифлет ва эслатмалар тарқатилди.

2022 йилда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун соғлом турмуш тарзи асослари ва зарар одатлар тўғрисидаги семинарлар давом этади.