Тадқиқот жараёнини мувофиқлаштириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг ваколатхонаси ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан амалга оширилмоқда.
Ишончли далиларга асосланган тамакидан холи Ўзбекистонни яратиш йўлида
ЖССТ ва БМТ нинг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш ва курашиш бўйича идоралараро мақсадли гуруҳи (UNIATF) Ўзбекистонда тамаки истеъмолини тўхтатиш бўйича Инвестиция тадқиқотларини ўтказишни амалга ошира бошлади.
Тадқиқотнинг мақсади тамаки истеъмолини тўхтатишнинг устувор инвестицион йўналишларини аниқлаш мақсадида сиёсий ва ижтисоий-иқтисодий таҳлили, тамаки истеъмолининг иқтисодий оқибатларини ва тамаки истеъмолидан воз кечишнинг афзалликларини тушуниш, манфаатдор томонлар томонидан самарали идоралараро имкониятлар ва тўсиқларни аниқлаш ва ресурслардан янада самарали фойдаланишн таъминлаш ҳисобланади.

14 июндан 15 июнгача ўтказилган тадқиқот доирасида манфаатдор Қонунчилик органлари вакиллари, вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакиллари БМТ нинг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш ва курашиш бўйича идоралараро мақсадли гуруҳи (UNIATF) билан онлайн интервьюларда қатнашдилар.
