Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир маҳаллада соғлом муҳитни яратиш борасидаги самарали ишлар кенг кўламли тарзда олиб борилмоқда Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳалларда бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда. 24 май куни “Янги себзор” ва “Ҳазрати имом” маҳаллаларида ўтказилган тадбирларда Олмазор ТТБ бош шифокори ўринбосари Л.Ю.Саиджанова, СТТ ва ЖФО б/бошлиғи Ш.Р.Турсиметова ва Республика АСТТҚҚ ВА ЖФО маркази б/бошлиғи С.Муллаева ҳамда “Меҳр булоғи” ННТ бош мутахассиси М.Тулаевалар ўз маърузалари билан иштирок этидилар. Ушбу тадбирда соғлом турмуш тарзини издан чиқарувчи салбий омилларни бартараф этиш тўғрисида ва соғлом оилани яратишда эрта никоҳ ва қариндош никоҳларни олдини олиш – соғлом оила гарови эканлиги тўрисида аҳолига батафсил маълумотлар берилди. Тадбир сўнггида маҳалла аҳолиси ўзлари қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар ва фаол мулоқот тарзида савол-жавоблар ўтказилди. Мавзуга оид тарқатма материаллар аҳолига етказилди.

