Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси ва Миллий гвардия хамкорлигида 2022 йил 25 март-25апрел кунлари Республикада тўртинчи оммавий информацион-профилактик ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбир
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш ва манзилли ташкил этиш учун 2022 йил 25 март-25апрел кунлари Республикада тўртинчи оммавий информацион-прфилактик ойлигига бағишлаб оммавий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

“Соғлом ҳаётга қадам ташла ” ойлиги доирасида Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси ва Миллий гвардия хамкорлигида тадбир ташкиллаштирилган. Унда аҳолининг фаол иштирок этиб “Саломатлик станциялари” орқали саломатлик сирларидан хабордор бўлиши учун кўргазмали тарзда маълумотлар берилади.

“Соғлом овқатланиш- саломатлик мезони” станцияси– бу ерда аҳолига соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилиш бўйича фойдалилги ва организмга зарари бор бўлган маҳсулотларни тўғри танлай олиш учун қизил, яшил ва сариқ ранглар билан ажратилган ҳолда кўрсатилади. Аҳоли қайси маҳсулотни чеклаш ёки рационда чиқариб ташлаш керак эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлади.

“Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва чиройли табассум” станцияси – ушбу станцияда аҳоли қўлларни ювиш қоидалари, тишларни тозалаш ва парваришлаш, тана гигиенаси бўйича кўргазмали материаллар билан танишиб, мутахассис шифокорлардан фойдали тавсияларни оладилар.
“Биз тамаки чекишга қаршимиз” станциясида – зарарли одатларнинг ирнсон саломатлигига путур етказиши ва унинг оқибатлари тўғрисидаги кўргазмали материаллар ва маълумотлардан хабардор бўладилар.
Тадбир давомида турли ёш гуруҳлари орасида ва иштирокчилар билан жисмоний фаоллик бўйича машқлар бажариш ташкиллаштирилади.