- Нок – таркибида кўп миқдорда қанд, пектин А, В1, В2, Е, С, РР, Р дармондорилари ҳамда каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар мавжуд. Нок йод моддасига бой.
- Нок таркибидаги калий юрак ишини фаоллаштиради.
- Нок капиллярларда қон айланишини кучайтириб, юрак-қон томир тизимига яшартирувчи таъсир ўтказади.
- Бундан ташқари, микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцияли касалликлар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши)олдини олишда самарали ёрдам беради.
- Нок меваси ичак фаолиятини яхшилаб, бактерияларга қарши курашиш хусусиятига ҳам эга ҳисобланади.
- Нок шарбатини сурункали қабзиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас. Нокни овқатдан 30-50 дақиқа кейин ейиш мақсадга мувофиқ. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.
Айни пишиқчилик пайтида ушбу мевадан еб туринг, чунки у ўзига хос таъми билан ажралиб туради ва дардларга даво ҳисобланади