You are currently viewing МEМОРАНДУМ: «HERBALIFE NUTRITION UZBEKISTAN» МЧЖ билан

Бугун, 22 декабрь куни «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» ва «HERBALIFE NUTRITION UZBEKISTAN» масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларини олдини олиш ва назорат қилиш, эрта ўлим ва касалликларни камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

"Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази" ва "HERBALIFE NUTRITION UZBEKISTAN" масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ
«Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» ва «HERBALIFE NUTRITION UZBEKISTAN» масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ

Ҳамкорлик қуйидаги устувор вазифаларни белгилайди:

  • Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш ва уларнинг хавф омиллари (носоғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш) бўйича мақсадли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ва мустаҳкамлаш мақсадида оммавий тадбирлар ва акцияларни ташкил этиш;
  • Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни олиб бориш;
  • Ўзбекистонда халқаро ва миллий давра суҳбатлар, семинарлар ва конференсияларни биргаликда ташкил этиш, тажриба алмашиш учун хорижий мамлакатларга ўқув сафарлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва конференсияларда иштирок этиш;
  • Herbalife ҳамкорлигида соғлом турмуш тарзи афзалликлари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш кампанияларини ўтказишида жалб этиш.

Ушбу меморандум бир томондан «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» директори Б.Одилова, иккинчи томондан «HERBALIFE NUTRITION UZBEKISTAN» масъулияти чекланган жамияти директори Э.Болотова томонидан имзоланди.