You are currently viewing Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида “WORKOUT” майдончаси очилди
workout

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 – сон Фармони ва 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workout” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282 – сон Қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида “WORKOUT” майдончаси очилди.

“WORKOUT” майдончаси

Мазкур майдончани ташкил қилишдан асосий мақсад муассаса ходимларининг жисмоний фаоллигини оширишга шароитлар яратиш билан бир қаторда аҳолининг кенг қатламларини гиподинамияга қарши курашишга чорлаш ҳисобланади.

Шунингдек ушбу майдончадан нафақат саломатликни тиклаш ва жисмоний фаолликни таъминлашда балки, марказда тайёрланаётган “Спорт тарғиботчилари” ва аҳоли учун амалий куникмалар ҳосил қилиш учун ҳам фойдаланилади.