Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш мақсадида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257 фармони, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 5177- сони қарорини раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.
Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларни кўриш бўйича марказда 2021 йил 7 июлда “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида ”ги 17-сонли, 10 августда “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида”ги 18-сонли, 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг 2021 йил 21 декабрдаги 01-07/7890-сонли хатини ижросини таъминлаш тўғрисида ” 24-сонли буйруқлар қабул қилинган, чора–тадбирлар режаси белгиланган ва ижрога қаратилган.
Марказда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича масъул ходим белгиланган ва махсус комиссия тузилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли қонунини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 29 апрелда 15-сонли буйруқ билан марказда Давлат харидини танлаш орқали амалга оширувчи харид комиссияси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати билан ходимларни таништириш қайд қилиш журнали юритилган ва иш фаолиятида. Ҳар бир ишга янги қабул қилинган ҳодим, шунингдек фаолият юритаётган ходимлар мазкур талаблар билан таништириб борилади.
Тиббиёт тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш ва коррупцияга қарши курашишда аҳоли ҳамда ходимларни маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Марказга кириш жойида махсус стендлар илиб қўйилган.
Амалга оширилган ишлар марказнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.