2022 йил 12 январь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Filkha” Финлядниянинг “Соғлом ўпка” ассоциацияси ва “Ибн Сино” Жамоат Фонди билан биргаликда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида тамаки чекувчиларни даволаш бўйича Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг далилларга асосланган тавсияларини мослаштириш бўйича халқаро видео семинар бўлиб ўтди.
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти билан биргаликда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳанинг иккинчи босқичида қилинадиган ишлар ва бирламчи босқичда қилинган ишлар ҳамда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва алмашиш мақсадида видео семинар бўлиб ўтди.