Жорий йилнинг 16 ва 17 декабр кунлари Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи ҳамда Ибн Сино жамоат фонди, Финляндиянинг «Filha» Соғлом ўпка ассоциацияси билан ҳамкорликда ZOOM орқали семинар ўтказилди. Семинарнинг асосий мақсади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бирламчи тиббий санитария муассасалари учун «Тамакини истеъмол қилишни рад этиш бўйича клиник протоколи»ни мослаштириш ва Тайёрланган клиник протокол лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат.
Чекиш- сурункали рецидив ҳолатдир ва ҳатто чекишни тўхтатишга уринаётган чекувчиларнинг умумий популяциясида ҳам рецидивлар даражаси юқори бўлиб қолмоқда. Тамаки чекиш ўпка саратони, юрак-қон томир касалликлари ва сурункали обструктив ўпка касалликлари (бронхит ва эмфизема) каби касалликларни келиб чиқишига замин яратади.
Дунеда ҳар йили 8 миллион ўлим ҳолатида етакчи сабаб сифатида эътироф этилади.
«Тамаки истеъмолини рад этиш бўйича мослаштирилган клиник протокол» ёрдамида, бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан тамакини истеъмол қилишни ташлаш бўйича маслаҳатлар бериш, никотинга мубтало бўлган одамлар орасида тамаки истеъмол қилишни камайтиришнинг усуллари кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу йўналишдаги ишчи гурухи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.



