You are currently viewing Марказ  томонидан   юқумли  бўлмаган  касалликлар хавф омилларини  эрта  аниқлаш  ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 102-сонли Қарори ижроси юзасидан аҳоли  ва  беморларнинг ҳаёт  сифатини ҳамда  саломатлигини яхшилашга  қаратилган чора – тадбирлари амалга  оширилмоқда.

   Аҳолининг  соғлом  турмуш  тарзини  қўллаб-қувватлаш ва  жисмоний фаоллигини  ошириш маркази  томонидан   40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида юқумли  бўлмаган  касалликлар хавф омилларини  эрта  аниқлаш  скрининг текширувлари  йўлга  қўйилган. Жумладан, барча ҳудудларда  2 тип қандли диабетни эрта аниқлаш бўйича  ҳам скриннинг текширувлари ўтказилмоқда.

    Сирдарё  вилоятидаги ташрифлар шуни  кўрсатдики,  40 ёшдан ошган аҳолининг 3991 нафари хавф гуруҳига кирувчи шахслар бўлиб, уларни қандли диабетни эрта аниқлаш бўйича  скрининг текширувидан ўтказилганда 3684 нафари  соғлом, 72 нафари наҳорги гликемиянинг бузилиши, 106 нафарида глюкозага  толерантликнинг бузилиши ва 126 нафарида қандли диабет касаллиги аниқланди.

    Ушбу касалликни  олдини  олишда  тўғри ва  соғлом  овқатланиш,  жисмоний  фаоллик ва стрессларга  ён бермаслик ҳамда қонда  қанд  миқдорини  аниқлаб  туриш жуда  муҳимлиги бўйича аҳолининг хабардорлигини  ошириш  ишларини олиб бориш кўзда  тутилган.  Беморларни эса, касалликни тўғри назорат қилиш ва  бошқариш,  рационал овқатланиш, соғлом турмуш  тарзига ўргатиш бўйича оилавий шифокорлар фаолиятини  кучайтириш  тадбирлари  олиб борилмоқда.