You are currently viewing Марказ томонидан ҳудудларда “Соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича махсус семинарлар”  ўтказилмоқда

      Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни  сақлаш  вазирининг 2022 йил 29 апрелдаги № 133-сонли  буйруғи ижроси  юзасидан  аҳоли  орасида соғлом  турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб  борилаётган ишларнинг сифат  ва  самарадорлигини ошириш мақсадида   АСТТҚҚваЖФО маркази томонидан танлаб  олинган туман(шаҳар)ларда  2022 йил давомида  соғлом  турмуш  тарзига  ўргатиш тажрибаси  амалиётга  жорий этиш ишлари  йўлга  қўйилди.

      Ишлаб  чиқилган тажрибани тадбиқ қилиш учун оилавий шифокорлар ва  шифокор олди  хонаси патронаж ҳамшираларини соғлом  турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда  жисмоний  фаоллигини ошириш маркази ходимларини ўқитиш жарёнлари  олиб  борилмоқда.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215–сон қарори 1-илова    16-банди ижросини ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 29 апрелдаги 134-сон буйруғи ижросини таъминлаш  мақсадида  Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан ҳудудларда “Соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича махсус семинарлар”  ўтказилмоқда.