You are currently viewing Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда
Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили барча ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда.

Айниқса 30-69 ёшдаги эрта ўлим сабаблари структурасида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари, шу жумладан юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари, хавфли ўсмалар (20 фоиз), қандли диабет (7 фоиз) жой олди.

Аҳолининг учдан икки қисми мева ва сабзавотларни етарлича (кунлик 400 грамм) истеъмол қилмаган ҳолда, ўртача истеъмол қилинаётган туз миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрлардан 3 баробар ортиқ, аҳолининг 50,1 фоизида ортиқча вазн ва 20 фоизида семизлик аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938- сон ва 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6099-сон фармонларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини  қўллаб- қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳа 2021 йил октябрь ойидан бошлаб ишга тушди.

Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда

Мазкур лойиҳа  доирасида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори Эгамбердиева Н.В. ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини  қўллаб- қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Б.Т. Одилова ўртасида меморандум ҳам имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсадлари этиб:

  • социологик суриштурув ва антропометрик ўлчовлар асосида танлаб олинган маҳаллаларда 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг  нотўғри овқатланиш ва жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга тобелик натижасида юзаган келган хавф омилларининг тарқалганлик даражасини ўрганиш;
  • аниқланган хавф омиллари асосида маҳалланинг “Саломатлик профили”ни яратиш;
  • хавф омилларининг турларига уларни бартараф қилиш бўйича соғлом турмуш тарзи кўникмалари (тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик  ва зарарли одатлардан воз кечиш)ни ҳосил қилиш учун кўргазмали тарқатма материалларни тайёрлаш;
  • Маҳаллаларда касалликкача бўлган даврдаги аҳоли билан ишлаш  хавф омилларини бартараф қилиш бўйича “Саломатлик мактаби” фаолиятини ташкиллаштириш бўйича амалий-услубий қўлланмани ишлаб чиқиш белгиланди.

Тадқиқот республиканинг географик жойлашуви, урф одатлари, иқлими ва касалланиш одатлари турлича бўлган  4 та худудларидан танлаб олинган 8 та маҳаллада ўтказилмоқда.

Булар – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Ботаника боғи” ва Тўрткўл туманидаги “Марказобод”, Наманган вилояти Наманган шаҳардаги “Фурқат” ва Чортоқ туманидаги “Мустақиллик”, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳардаги “Боғисарой ва Тайлоқ туманидаги “Қўшчинор”  ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳардаги “Улуғобод” ва Боёвут туманидаги “Ифтихор” маҳаллаларидир.

Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда
Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда

Лойиҳа бўйича 2021 йил ноябрь – декабрь ойларида 40 ва ундан катта ёшдаги 4 000 нафар аҳоли скрининг текширувлар билан қамраб олинди.

Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда
Маҳаллаларда “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда

Бугунги кунда скрининг текширув натижалари бўйича аҳоли учун информацион-аналитик хулосалар тайерланмоқда. Ушбу таҳлил ва хулосалар асосида маҳалланинг “Саломатлик профили” яратилади. Тадқиқот ишлари давом этмоқда.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассиси З.Саидова.