You are currently viewing МEМОРАНДУМ: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти билан
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти

25-август куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ўртасида ҳамкорлик МEМОРАНДУМИ имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган мақсад, аҳоли ўртасида, жумладан махалла ва оила аъзолари, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тушунчаларни ҳаёт тарзига сингдириб бориш бўйича илмий-услубий-амалий асосларини яратишда биргаликда фаолият юритиш ҳисобланади.

Ҳамкорлик қуйидаги устувор вазифаларни белгилайди:

  • маҳалла ва оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, тиббий маданиятини ошириш, жисмоний тарбия ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бориш;
  • аҳолининг, шунингдек, оилаларни тиббий маданиятини ошириш, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, маънавий-ахлоқий тарбия, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлаш;
  • умумеътироф этилган халқаро услублар асосида доимий популяция текширувлари ва юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари буйича ҳамкорликда сўровлар ўтказиш;
  • Институт ва Марказ мутахассислари учун амалий ёрдам берувчи методик қўлланма, тавсия, йўриқномалар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўналишида ўтказилган илмий-амалий тадқиқотлар натижалари бўйича кадрлар малакасини ошириш жараёнига киритиш чораларни кўриш.
  • кенг жамоатчиликнинг оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчаларнинг санитария-гигиена талаблари доирасидаги ободлиги, ёшларни репродуктив саломатлиги, маънавият ва маърифат ишларидаги ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
  • Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича республика ва халқаро миқёсдаги конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатлари, форум ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.бий-амалий асосларини яратишда биргаликда фаолият юритиш ҳисобланади.
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази.

Ушбу Меморандум бир томондан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила”илмий-тадқиқот институти директори Н. М. Эгамбердиева , иккинчи томондан “ Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази” директори Б. Т. Одилова томонидан имзоланди.