You are currently viewing “Kimberly-Clark” компанияси билан ҳамкорликда таълим дастури бошланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Аҳолининг Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда “Kimberly-Clark” компанияси ҳамкорликда таълим дастурини бошлади.

150 йил давомида “Kimberly-Clark” миллиардлаб одамлар ҳаётининг муҳим қисмига айланган гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқаради. “Kimberly-Clark” аёлларнинг тараққиёти ва саломатлигига алоҳида эътибор беради.

2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Kimberly-Clark” ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни соғломлаштириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш даражасини оширишга қаратилган қатор тадбирларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди. Жумладан, 1) ёш оналар учун янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш дастури – «Чақалоқ парвариши» 2) ўсмирлар гигиенаси дастури – “Аёллар саломатлиги”.

2022-йил 22-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш марказида Тошкент шаҳридаги барча тугруқ мажмуаларидаги гинеколог шифокор ва доялар, Олмазор туманидаги оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалари, ҳамда маҳаллалар вакиллари учун семинар/тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Элмира Баситханова, Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш маркази директори Барно Одилова, шунингдек, МДҲ давлатлари ва Туркия бўйича бош менежери Сибел Демир бошчилигидаги “Kimberly-Clark” компанияси вакиллари иштирок этди.