You are currently viewing “Кексалик ва ҳозирги замон: мавжуд ҳолат, ривожланиш тенденциялари ва истиқболдаги муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий конференция

Давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, ижтимоий муҳофазалаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Мамлакатимизда ўзининг матонати, иродаси билан фидоийлик қилаётган кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаб, қадрига етиш ҳамда саломатликларини асраш учун шарт-шароитлар яратиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 октябрида “Кексалик ва ҳозирги замон: мавжуд ҳолат, ривожланиш тенденциялари ва истиқболдаги муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди Мазкур конференцияда Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ходимлари иштирок этди.