Иккиламчи тамаки тутунининг зарари
- Иккиламчи тамаки тутуни ўпка саратони, юрак касалликлари ривожланиши, болаларнинг кам вазн билан туғилиши ҳамда бронхит каби сурункали ўпка касалликлари, шунингдек соғлиққа боғлиқ бошқа муаммоларнинг ҳам сабабчиси эканлиги исботланган. Иккиламчи тамаки таъсирининг хавфсиз даражасининг ўзи бўлмайди.
- Иккиламчи тамаки тутуни ҳар йили бутун дунёда тахминан 600 000 нафар инсоннинг бевақт ўлимига сабаб бўлади. Барча барвақт ўлим ҳолатларининг 47 фоизи (281 000) чекмайдиган аёлларга, 28 фоизи эса (166 000) – чекмайдиган болаларга тўғри келади.
- Уйда ёки ишхонада иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўладиган одамларда ўпка саратонининг ривожланиши хавфи 20-30 фоизга юқори.
- Иккиламчи тамаки тутуни юрак ишемик касалликлари ривожланиши хавфини 25-30 фоизга, ўткир юрак-томир етишмовчилиги ривожланиш хавфини эса 25-35 фоизга оширади.
Иккиламчи тамаки тутунининг глобал кўламдаги таъсири
- Бутун дунёда чекмайдиган эркакларнинг тахминан 33 фоизи ва чекмайдиган аёлларнинг 35 фоизи мунтазам иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўлади.
- Бутун дунёда болаларнинг 40 фоизи жамоат жойларида иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўлади.
Кўпчилик мамлакатларда одамлар асосан ўз иш жойларида иккиламчи тамаки тутуни таъсирида бўладилар.
ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИ ВА ИШ ЖОЙЛАРИДА ЧЕКИШНИ ТАЪҚИҚЛАШ
• Жамоат ва иш жойларида чекишни тақиқлайдиган қонунлар меҳмондўстлик индустриясига иқтисодий зарар кўрсатмайди. Аксинча, бир қатор мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, бундай қонунлар иқтисодиётга фойда келтиради.
• Иккиламчи тамаки тутунидан одамларни ҳимоя қилишнинг ягона самарали усули – барча ёпиқ иш жойларида ва барча жамоат жойларида чекишни бутунлай таъқиқлайдиган қонунларни қабул қилиш. Чекишни қисман тақиқлаш ва/ ёки чекиш учун махсус хоналар ёки ҳудудларни ажратиш ўзининг самарасизлигини кўрсатди.
• ТҚКҲК Тарафлари ўз фуқароларини иккиламчи тамаки тутунинидан ҳимоя қилиш бўйича самарали қонунчилик чораларини кўриши шарт.
• Жамоат ва иш жойларида чекишни тақиқловчи қонунларни қабул қилиш ва уларга амал қилиш барча мамлакатларда, уларнинг маданий келиб чиқиши, иқлим шароитлари ва даромадлари даражасидан қатъий назар, амалга оширилиши мумкин.