Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрьдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутаҳассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолияти, ҳуқуқий маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича семинарлар ўтказиш” топшириғини бажариш мақсадида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб Республикадаги 90 та ҳарбий қисм ва полигонларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг шифокорлари томонидан касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари ва зарарли одатлар тўғрисида семинарлар ўтказилиб келмоқда.


Барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилган семинарларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олмоқда. Шунингдек, семинарлар доирасида мавзу бўйича кубариклар тарқатилиб тест савол-жавоблари ҳам ўтказилмоқда. Қатнашчиларнинг саломатлик ҳолатларида манфий ҳолат кузатилганларга алоҳида тавсия ва маслаҳатлар бериб борилмоқда.


Шу кунга қадар марказ томонидан 268 та семинарлар ўтказилди. Семинарларда 15191 нафардан зиёд ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Қатнашчиларга жами – 44 мингдан зиёд буклет, лифлет ва эслатмалар тарқатилди.
Амалга оширилган ишлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиб борилмоқда.