You are currently viewing Болалар расмлари кўргазмаси
Болалар расмлари кўргазмаси.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказида болалар расмлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Болалар расмлари кўргазмаси.
Болалар расмлари кўргазмаси.
Болалар расмлари кўргазмаси.
Болалар расмлари кўргазмаси.

Кўргазманинг мақсади: болаларда шахсий гигиена қоидалари ва чекишнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзининг бирламчи кўникмаларини шакллантириш.

Кўргазмада турли синфлардаги, турли маҳорат даражасидаги Марказ ходимларининг фарзандлари қатнашди.

Болаларни Марказ директори Барно Одилова, ЖССТ тиббиёт вакили Назокат Косимова ва “Ибн Сино” жамғарма раиси Нозимхон Махмудов тантанали кутиб олишди.

Расмлар кўргазмаси қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:

1 йўналиш – “Соғлом овқатланиш-фаол узоқ умр гарови!”

2 йўналиш – «Биз, ёшлар чекишга қаршимиз!»

3 йўналиш – “Саломатлик калити – тозаликдир!”

Расмлар учун Марказда махсус стендлар яратилди ва тақдим этилган расмларнинг фотосуратлари веб-сайтда намойиш этилади.

Кўргазмада иштирок этган ҳамма болаларга Қор Бобо ва Қор Қиз совғалар  беришди.

Болалар расмлари кўргазмаси.
Болалар расмлари кўргазмаси.