Тана вазнини камайтиришда жисмоний фаол ҳарактлар билан бир қаторда мева ва сабзавотларнинг ўрин ҳам бор албатта. Шулардан бири шубҳасиз – бодринг. Бодринг овқат ҳазм қилиш безларининг фаолиятини ва сўлак ажралишини меъёрлаштириб, оқсил моддасини янада яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайди.
Бодринг мағзи таркибига кирувчи бириктирувчи моддага бой бўлгани сабабли ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, тановул қилинган овқатдаги ёғнинг баданга сўрилишини пасайтиради. Бунинг ҳаммаси тана вазнини меъёрига келишига имкон беради.
Диетология (парҳезшунослик)да тана вазнини камайтириш учун бодрингдан кенг фойдаланилади:
– бодринг тўқималарни керакли сув миқдори билан тўлдириш билан бирга пешоб йўлларини “ювиб тозалайди”.
-танадан хилтлар ва зарарли моддаларнинг чиқаради.
Қатъий равишда парҳезга амал қилувчилар учун бодринг энг идеал маҳcулот ҳиcобланади. Уни хоҳлаганча иcтеъмол қилиш ва очлик ҳисcини тез бартараф қилиш мумкин. Бироқ калорияcи кам бўлишига қарамай, таркибида фойдали моддалар, антиокcидантлар кўплиги cаломатлик учун айни муддао.
Ортиқча вазнини енгиллатиш мақсадида қиладиган парҳез овқатланишга амал қилишни ният қилган кишилар кун давомида 1,5 кг бодрингни 5-6 маҳалга бўлиб истеъмол қилгани мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда уни пўстлоғи билан тановул қилгани яхши. Ундан салатлар тайёрлаб ейиш. Истеъмол қилинадиган салатнинг бир хиллиги кўнгилга урмаслиги учун унга ҳар хил кўкатлар жумладан петрушка, укроп ва кашнич тўғраб қўшиш мумкин. Ҳазми яхшироқ бўлиши учун салат устига лимон шарбатидан таъбга қараб бир неча томчи қўшиш тавсия этилади. Уни туз қўшмасдан истеъмол қилган яхшироқ.
Бодрингдан тайёрланган шарбат ҳам ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради. Унинг таркибидаги крахмал, шакар, оқсил, клетчатка, органик кислоталар, эфир мойи, А,В,С, РР, Е, Н дармондорилари ва калий, калций, натрий, магний, темир, фосфор, йод, олтингугурт, қалай, мис, фтор, хром, алюминий каби моддалар ичаклар юришишига, организмини тозалайди.
Бодринг таркибида галловой, пумарин ва малла киcлоталари каби ноёб моддалар мавжудлиги организмни нотўғри овқатланиш, ва кам ҳаракатлилик туфайли келиб чиқадиган окcидланиш зарбаcидан ҳимоя қилади.
Ҳар бир таомни бодринг билан қўшиб иcтеъмол қилсангиз, бодринг шарбати ичиб турсангиз, тана вазни меъёрда бўлишига “ҳиссаси” борлигини сезасиз.