You are currently viewing «Биз, ёшлар чекишга қаршимиз!» шиори остида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди
Биз, ёшлар чекишга қаршимиз!

15 декабр куни «Соғлом турмуш тарзи ва аҳолининг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази» томонидан «Биз, ёшлар чекишга қаршимиз!» шиори остида Республика мактабларида болалар расмлари кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазма Марказ томонидан ёшларга соғлом турмуш тарзи тамойилларини сингдириш ва ўсмирлар ўртасида чекишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган оммавий тадбирларга айни муддао бўлмоқда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 1,4 миллиондан ортиқ амалдаги чекувчиларнинг 2,8 миллиони чекиш туфайли бевақт ўлим хавфи остида қолмоқда ва чекишга қарши фаолроқ чоралар кўрилмаса, бу кўрсаткич ошиши мумкин.

13-15 ёшли ўсмирлар орасида чекиш ва тутунсиз тамаки ишлатишнинг тарқалиши 14,0% ни ташкил этади. Улардан 14,2 нафари ўғил болалар ва 13,9 нафари қиз болалардир (2013).

Дунё бўйлаб, 15 ёшдан 24 ёшгача тамаки чекувчилар 17% ташкил этмоқда. Ҳар йили 65 минг болалар тамаки тутуни таъсири билан боғлиқ касалликлардан вафот этмоқда.

Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра, чекиш одати ёшликда бошланади. Катта ёшдаги чекувчилар ўсмирлик даврида чекишни бошлаган бўлса: бугунги кунда чекувчиларнинг фақат 10-15% 19 ёшидан кейин чекишни бошлаган. Шунинг учун, ёшлар орасида чекиш катталарни хавотирга солиши керак. Тамаки истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз ўсмирларга қаратилган бўлса, максимал таъсирга эришамиз.

Тамаки эпидемиясига қарши курашиш аҳоли, айниқса, болалар ва ёшларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун жуда муҳимдир, чунки чекиш ўлим хавфига олиб келади, шунингдек, чекишни ташлашнинг фойдалари ва соғлом турмуш тарзи ҳақида хабардорликни ошириш лозим.