You are currently viewing Беббо дастури тўғрисида

Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Оналар ва болалар саломатлиги ҳолати мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини белгиловчи энг муҳим кўрсаткичдир.

Оналар ва болалар саломатлиги ҳақида ғамхўрлик бутун жамият, келажагимиз ҳақида қайғуришдир. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги орқалигина соғлиқни сақлаш соҳасидаги жадал ютуқларга эришиш мумкин. Шунингдек, технология ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги инновацион ечимлар яхшироқ, қулайроқ ва самаралироқ ёрдам кўрсатишга ёрдам беришини тушунилади.

Кўп сонли тадқиқотлар аниқ хулосага келди-ки: инсон ҳаётининг дастлабки йиллари жуда муҳим ва инсон ушбу йилларни қандай ўтказганлиги унинг қолган умри қандай бўлишини белгилайди. Бола ҳаётининг биринчи йилларида унинг мияси ҳар қачонгидан ҳам тезроқ ривожланади. Боланинг қанчалик бахтли, соғлом ва ақлли бўлиб улғайишини айнан унинг соғлиғи, атроф-муҳити, яшаш шароитлари ва ҳозирги пайтда нимани бошдан кечираётгани белгилайди.

Албатта, кўпчилик ота-оналар фарзандлари учун энг қулай шароитларни яратишни хоҳлашади. Ота-оналар соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари томонидан қўллаб-қувватланади. Оиланинг болаларга ғамхўрлик қилиш ва болалар тарбиясига таъсири жуда катта. Шунга қарамай, тарбия усуллари ва болалар саломатлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар бўйича замонавий илмий маълумотлардан фойдаланишга имкон бермайдиган кўплаб тўсиқлар ҳалигача мавжуд.

ЮНИСЕФнинг минтақавий ваколатхонаси томонидан болаларнинг ота-оналари учун «Bebbo» номли мобил иловаси кўринишидаги рақамли ечим ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу мобил иловада ота-оналарга ўз фарзандларининг саломатлиги ва ривожланиши, эрта ёшдаги таълими ва рағбатлантириши учун зарур бўлган ўз вақтида ва сифатли маълумотлар тақдим этилади.

«Bebbo» инновацион мобил иловаси ота-оналарга ўз фарзандларининг ҳаётига хавф туғдирувчи белгилар ҳақида; ёшга мос овқатланиш, эмлашни режалаштириш ҳақида; боланинг ривожланишини кузатиш ва энг муҳими, бола учун масъулиятли тарбия ва ўйиннинг аҳамияти ҳақида ўз вақтида ва сифатли маълумот беради.