You are currently viewing БАРНО ОДИЛОВА — ЙИЛ ШИФОКОРИ
Барно Одиловани «Йил шифокори»

“Шифо-инфо” газетаси Барно Одиловани «Йил шифокори» деб эълон қилади.

1991 йилда Тошкент тиббиёт институтини тугатгандан буён соғлиқни сақлаш соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. 2019 йил март ойидан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш маркази директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Барно Одилова 2020 йил давомида телевидение, радио, газета ва журналларда интернет каналларида шу қадар кўп чиқишлар қилдики, мамлакатимиз аҳолиси орасида танилди ва ҳурматга сазовор бўлди. Унинг соғлом турмуш тарзига оид ғоят зарур маслаҳат ва тавсиялари миллионлаб одамлар қалбига кириб борди, ташкил этган соғломлаштириш тадбирларига эргашди.

Унинг ташаббуси билан “Саломатлик учун 5000 минг қадам” акцияси бошланди. “Саломатлик майдончалари”, “Соғлом овқатланиш” ярмаркалари орқали маҳаллалар, аҳоли гавжум жойларда маълумот бериш тизими ишлай бошлади. 

“Ўзбекистон 24”, “Спорт” телеканалларида “Соғлом турмуш тарзи” махсус кўрсатуви ташкил этилди. 

“Ассалом тонг соғломлаштириш гимнастикаси” машқлар тўплами, “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танловлари кенг ёйилмоқда. 

ОАВлар билан ҳамкорлик кескин кўпайди. Жумладан, “Ўзбекистон 24”, “Спорт” телеканалларида “Соғлом турмуш тарзи” махсус кўрсатуви ташкил этилди. Ҳозир кўрсатувнинг 100 сони тайёрланмоқда. 

Ҳафтанинг шанба кунлари юртимизда “Саломатлик куни” деб эълон қилиниб, оммавий жисмоний фаоллик машғулотлари ўтказиш бошланди. Тиббиёт ходимлари иштирокида веломарафон ва спорт тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилди.

Маҳаллаларда “Саломатлик мактаби” ва “Эъзозли аёллар” клублари ташкил этилиб, фаол ишламоқда. 

Болалар боғчалари ва мактабларда “Зумрадой” ва “Ораста қизлар” клублари фаолият кўрсатмоқда.

Барно Одилова аҳоли саломатлигини яхшилашга оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳам жуда зарур таклифлар киритмоқда. 

Ташаббускор, тиниб-тинчимас, довюрак шифокор “Йил шифокори”га келгусида мустаҳкам соғлиқ ва куч –қувват тилаймиз.