2023 йилнинг 27-28-апрел кунлари Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан 50 ёшдан ошган аҳоли учун нотўғри овқатланиш, семириш ва остеопорознинг хавф омилларини аниқлаш мақсадида бепул скрининг текшируви ўтказилади. Ушбу текширув биоимпедансометр ва денситометр ёрдамида иккита оддий ва оғриқсиз диагностик текширув усулидир.
Биоимпедансометр диагностик текширув усули, тана таркиби параметрларининг мутлақ ва нисбий қийматларини, шунингдек, тананинг имкониятларини ва айрим касалликларнинг ривожланиш хавфини баҳолаш имконини берувчи диагностик текширув усулидир. У тана массаси индексини, тана ёғининг фоизини, мушак тўқималарининг миқдорини, фаол ҳужайра массасининг фоизини, организмдаги суюқлик миқдори ва тарқалишини, метаболизм тезлигини ва тананинг биологик ёшини аниқлайди. Денситометрия – суяк минерал зичлигини аниқлаш ва остеопороз даражасини аниқлаш учун диагностик текширув усули ҳисобланади.
Ушбу текширув усуллари кекса одамларга, ортиқча вазнли ва семиз одамларга, чекувчиларга, кортикостероидларни қабул қилаётганларга ва рационида калций ва Д витамини етишмайдиганларга, қандли диабетга чалинганларга, шунингдек постменопаузадаги аёлларга турли касалликлар ва асоратларнинг олдини олиш учун кўрсатилган.