Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4063-сонли ва 2020 йил 10 ноябрдаги “ Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4887-сонли қарорларига мувофиқ аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини эрта аниқлаш ва ҳар бир бемор учун хавфли омиллар ва юқумли бўлмаган касалликлар бўйича саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамликнинг мавжудлиги, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) яратишни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари амалиётига жорий қилиш ҳамда маҳаллалар кесимида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича “Аҳолининг саломатлик профили”ни яратиш ва ушбу профиллар асосида юқумли бўлмаган касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳоли билан манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш” топшириқлари берилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилди:
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония, қандли диабет, бронхиал астма, ўпка сурункали обструктив касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича клиник протоколлари Ўзбекистон шароитига мослаштирилди.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари амалиётига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония, қандли диабет, бронхиал астма, ўпка сурункали обструктив касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича клиник протоколлари, стандартлари ҳамда тавсияларининг талабларини жорий қилиндиМазкур клиник протоколлар махсус дастур асосида жаъми охирги 3 йилда 71010 нафар тиббий ходимлар ўқитилди.
Ҳар бир бемор учун юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омиллари бўйича саломатлик профилларини яратишни назарда тутган дастурий таъминот мувофиқ ишлаб чиқилди. Мазкур дастурни босқичма босқич тадбиқ қилиш мақсадида Тошкент шаҳри 47-сонли ва 59-сонли, Марғилон шаҳри 1-сонли ва Қарши шаҳри 6-сонли оилавий поликлиникаларда тажриба тариқасида жорий қилинди. 2019-2020 йилларда амалга оширилган эксперимент натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу дастурий таъминотга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 2021 йилда махсус xatlov.uz дастури яратилди.
Ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида xatlov.uz электрон дастури ишлаб чиқилди ва республикадаги барча муассасалар амалиётига жорий қилинди.
2020 йил 1 декабрдан бошлаб даставвал 26 та танлаб олинган туман/шаҳарларда, 1 февралдан бошлаб эса республиканинг барча худудларида хатлов-антропометрия текширувларидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Ушбу жараёндаги барча маълумотлар махсус xatlov.uz дастурига тўлиқ киритилди.
Бугунги кунда дастурга асосан хатловдан ўтган 31904262 нафар фуқароларнинг “Саломатлик профили” да овқатланиш характери, тамакига қарамликнинг мавжудлиги, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси бўйича маълумотлар жамланган.
Шу билан бирга, ушбу дастурга мувофиқ фуқаролар саломатлик ҳолатининг худудлар, туман/шаҳар, муаассаса, ҳар бир шифокор ва ҳар бир махалла кесимида таҳлил қилиш имкони яратилди ва ушбу асосда республикадаги 9400 тадан зиед маҳалланинг “Саломатлик профили” яратилди.
Маҳалланинг саломатлик профилига асосан юқумли бўлмаган касалликлар бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳоли билан манзилли профилактик тадбирларни амалга оширилмоқда.
Республика бўйича аҳолини саломатлик ҳолатлари баҳоланган, унга асосан 18 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида 35,5 фоизида ортиқча вазн ва 17,3% аҳолида семизлик аниқланган, жисмоний нофаоллар эса 35,3 фоизни ташкил қилган.
Хатлов натижаларига кўра аҳолининг 45,6 фоизи (I-гуруҳ) амалда соғлом ва соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиниши аниқланган бўлса, 33,2 фоиз аҳолида касалликлар мавжуд бўлмасада, нотўғри овқатлангани, жисмоний нофаоллиги ва зарарли одатлари мавжуд бўлганлиги учун паст хавф гурухига (II -гуруҳ) киритилган.
I ва II гуруҳга мансуб аҳоли руйхатлари шакллантирилиб, жисмоний фаоллик тадбирларини шакллантириш учун маҳалла фуқаролик йиғинларига тақдим қилинди ва ҳамкорликда тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. Хавф гурухи вакиллари учун тегишли эслатма варақалари ишлаб чиқилди ва тарқатилди.
Жумладан, 1 ва 2 гурухга мансуб бўлган аҳоли руйхатлари МФЙ га тақдим қилиниб, улар билан жисмоний фаоллик тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳалланинг профилактика инспектори ва спорт инструктори билан тадбирлар олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида ҳафтанинг шанба куни “Саломатлик” куни деб эълон қилинган, ушбу республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида тиббиёт ходимлари орасида оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказилади.
2019 йил март ойидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш кейичалик бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари иштирокида фаол олиб борилмоқда, республика буйича хафтасига 10-25 минг нафарга қадар иштирокчилар қатнашиб келмоқда.
Тизимдаги тиббиёт муассасаларида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Спорт тарғиботчиси” фаолияти таъминланди, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказинингг Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси билан меморандумига асосан:
1600 нафардан зиёд спорт тарғиботчилари махсус 24 соатлик амалий машғулотларда тайёрланди, сертификатлар берилди;
“Ассалом тонг” махсус соғломлаштириш гимнастикаси ишлаб чиқилди, тиббиёт ходимлари орасида оммалаштирилди. 2021 йилда “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги учун” республика танлови ўтказилиб, республика бўйича 150 та дан зиёд командалар (иштирокчилар сони 1800 нафар) иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларнинг турли хил ёш контингенти орасида 112 минг 140 нафардан зиед спорт синовларида иштирок этишга хоҳловчилар аниқланган ва спорт синовларини ўтказиш учун рўйхатлар Туризм ва спорт вазирлига тақдим қилинган.
Маҳаллаларда, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар жамиятлари фаолиятини олиб бориш мақсадида:
2020 йилнинг 30 ноябрь куни “Волонтер медик”ларнинг биринчи форуми ўтказилди;
213 та махаллада нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилардан иборат “Саломатлик мактаби” ҳамда жисмоний фаоллик билан шуғулланувчи “Эъзозли аёллар” клублари ташкил қилинди, ҳозирда бу амалиёт яна 1998 та маҳаллада ташкиллаштирилмоқда, босқичма босқич бошқа маҳаллаларга жорий қилинади.
“Соғлом овқатланинг ва саломат бўлинг!”, “Соғлом ҳаётга қадам ташла!”, “Мен тамакисиз муҳитни танлайман!” мавзусидаги баннерлар ишлаб чиқилди, республиканинг ҳар бир туман/шаҳарларининг марказий кўчаларга жойлаштириш учун 690 дона чоп этилиб, тарқатилди.
Соғлом турмуш тарзининг асослари, жумладан тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг фойдали жиҳатлари ва зарарли одатларга қарши кураши ва касалликлар профилактикаси бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда маълумотлар бериб борилмоқда (Ўзбекистон-24 ва Спорт телеканалларида “Соғлом турмуш тарзи” кўрсатув, фейсбук, инстаграм, телеграммдаги саҳифаси ва канал, сайт).